Мирзиёев паралимпиада ўйинлари ғолибларини пул ва машиналар билан тақдирлайди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Паралимпиада терма жамоаси Бразилиядаги ўйинларда жами 31 та: 8 та олтин, 6та кумуш ва 17 бронза медалларни қўлга киритди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти в.б. Шавкат Мирзиёев Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган ёзги Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Паралимпиячиларни тақдирлаш маросими - Sputnik Ўзбекистон
Паралимпиада якунланди: Ўзбекистонлик 32 спортчидан 31та медаль
Эслатиб ўтамиз, паралимпиада ўйинларида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси мусобақа дастурига киритилган спортнинг 5 та турида (енгил атлетика, сузиш, дзюдо, ўқ отиш, оғир атлетика) 32 спортчи билан иштирок этди.
Спортчиларимиз 31та медални (8 та олтин, 6 та кумуш, 17 бронза) қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни, Марказий Осиё давлатлари ўртасида 1-ўринни, МДҲ давлатлари ўртасида 2-ўрин (1-ўрин Украина), Осиё давлатлари ўртасида 2-ўринни (1-ўрин Хитой) қўлга киритди.

Ўзбекистон вакиллари дзюдо спорт тури бўйича умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди. Спортчиларимиз томонидан 6 та жаҳон, 7 та Паралимпия ўйинлари ва 12 та Осиё рекорди ўрнатилди. Шу вақтга қадар бирорта давлат спортчилари иштирокчилар сони ва қўлга киритилган медаллар сони бўйича бундай натижа қайд этишмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойишига мувофиқ, Паралимпия ҳаракатини тарғиб этишдаги фаол иштироки,
Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган ёзги Паралимпия ўйинларида муносиб иштироки, жасорат, матонат ва мардлик намунасини кўрсатиб, юртимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини янада юксалтиришга салмоқли ҳисса қўшгани учун олтин медал соҳибларининг ҳар бири 200 минг АҚШ доллари билан, кумуш медал соҳибларининг ҳар бири 100 000 АҚШ доллари билан, бронза медал соҳибларининг ҳар бири эса 75 000 АҚШ доллари билан мукофотланадилар.

Шунингдек, XXXI Ёзги Олимпиада ва XV паралимпия ўйинлари қатнашчилари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Олимпиячиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан сотиб олинган "Малибу" маркали енгил автомобиллар билан мукофотланади, дейилган хабарда.

© SputnikРиода Паралимпиада ўйинлари
Риода Паралимпиада ўйинлари  - Sputnik Ўзбекистон
Риода Паралимпиада ўйинлари
Янгиликлар лентаси
0