АҚШ Афғонистонга 492 та зирҳланган йўлтанламасларни етказиб берди

Oбуна бўлиш
Khaama агентлиги хабарига кўра, Қўшма Штатлар Афғонистонга, шунингдек, 80 минг дона қурол-аслаҳалар, жумладан автоматларни юборишни мўлжалламоқда

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Афғонистон Ички ишлар вазирлиги АҚШдан 492та Humvee русумидаги йўлтанламасларни қабул қилиб олгани ҳақида ахборот берди. Техниканинг тенг ярми полиция бўлинмаларига етказилган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Афғонистан, Қундуз шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Толибон Қундузни эгаллаб олди
Афғонистон ИИВ вакили Муртоза Раҳимийнинг маълум қилишича, траспортларнинг қолган қисми ҳам яқин келажакда ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўлинмалари ихтиёрига топширилади. Вазирлик баёнотида айтилишича, ҳарбий техникаларни қабул қилиб олиш Афғонистонда НАТО томонидан амалга оширилаётган "Қатъий кўмак" миссияси доирасида амалга оширилган. Миссия томонидан кўзланган мақсадлардан бири Афғонистон миллий полициячиларини замонавий ҳарбий транспорт билан таъминлашдир.

Khaama агентлиги хабарига кўра, Қўшма Штатлар Афғонистонга, шунингдек, 80 минг дона қурол-аслаҳалар, жумладан, автоматлаштирилган милтиқларни юборишни мўлжаллаган.

Афғонистондаги вазият сўнгги ойларда кескин ёмонлашган. Аввалига мамлакатнинг чет қишлоқларида бўй чўзган радикал "Толибон" жангарилари эндиликда йирик шаҳарларга ҳужумга ўтмоқда. Шунингдек, кейинги вақтларда мамлакат ҳудудида "Ислом давлати" таъсири ҳам кескин ортган.

Янгиликлар лентаси
0