ЕХҲТ Ўзбекистон президентлиги учун сайловлардаги ўзгаришларни маъқуллади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишИмзо санаш
Имзо санаш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентлиги учун тўплаш зарур бўлган имзолар сони умумий сайловчилар сонининг 5 фоизидан 1 фоизига туширилди

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. ЕХҲТ Инсон ҳуқуқлари ва демократик институтлар бюроси Ўзбекистон президентлиги учун тўплаш зарур бўлган имзолар сонини умумий сайловчилар сонининг 5 фоизидан 1 фоизига туширилганини юқори баҳолади. Бу ҳақда  Ўзбекистон МСК матбуот хизмати хабар қилди.

"ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартишлар, хусусан, сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Президенти номзодини қўллаб-қувватлаш учун сайловчиларнинг зарур имзолари 5 фоиздан 1 фоизга камайтирилганлигини ижобий баҳолади", — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Президентлик сайловларида номзодларни қўллаб-қувватлаш учун имзо сонини камайтириш тўғрисидаги тузатишлар мамлакат парламенти томонидан тасдиқланиб, 2015 йил декабрида кучга кирган эди.

Бундан ташқари, экспертлар Марказий сайлов комиссияси томонидан округ сайлов комиссиялари вакиллари учун ўтказилган онлайн семинар-тренингларга ҳам юқори баҳо берди.

Сайлов қутиси - Sputnik Ўзбекистон
Марказий сайлов комиссияси халқаро ташкилотлардан кузатувчиларни таклиф қилди

Жорий йилнинг 11 октябр куни ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси сайлов департаменти раҳбари Александр Шлик бошчилигида Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси (ЭБМ) экспертлари Тошкентга ташриф буюрди. Миссия мутахассислари 14 октябрга қадар Республикадаги сайловолди жараёнини ўрганиб, Ўзбекистон ТИВ, Олий Суди, Адлия вазирлиги, парламент юқори палатаси, марказий ОАВ вакиллари ҳамда бошқа идоралар раҳбарлари билан учрашади. Миссия ўтказилган учрашувлар натижасига кўра, сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этиш ёки этмаслик, унинг шакли, муддати ва сони хусусида қарор қабул қилади.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2 сентябр куни 78 ёшида вафот этди. Бош вазир Шавкат Мирзиёев Президент вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловлари 4 декабрда бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0