Халқаро саноат ярмаркасида "Ўзавтосаноат" корхоналари қатнашади

© UzAutoUzAuto компанияси стенди
UzAuto компанияси стенди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўргазмада 270 турдаги маҳсулотлар тақдим этилади

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik.  Тошкент шаҳрида 24-31 октябр кунлари бўлиб ўтадиган X Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида "Ўзавтосаноат" АК таркибидаги 33та корхона иштирок этади, деб хабар берилади компания сайтида.

Хабарда билдирилишича, кўргазмада ушбу корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган 270 турдаги маҳсулотлар ва 640 турдаги ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун таклиф этилаётган импорт маҳсулотлар тақдим этилади.

Интерьер Дэу Нексия - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон автомобил саноати - 20 йил муборак!

IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси давомида "Ўзавтосаноат" АК экспертлари автомобиллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бозори салоҳиятини 2,3 трлн. сўмга баҳолашганди. Енгил автомобил 7 мингдан ортиқ деталдан ташкил топиши қайд қилинган.

Бугунги кунда ўзбек автомобил саноатини "Ўзавтосаноат" АК таркибидаги 20та, 160та кичик ва ўрта корхоналар ҳамда дунёнинг 20та давлатидан 120 етказиб берувчилар бутловчи қисмлар билан таъминламоқда.

Янгиликлар лентаси
0