ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Таиланд Қироличаси Момрачавонгса Сирикат Китиякарага таъзия изҳор этилган мактуб йўллади, дея хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Йўлланган мактубда Шавкат Мирзиёев атоқли давлат арбоби, миллат раҳбари Таиланд Қироли Пумипон Адульядет вафоти муносабати билан ҳамдардлик изҳор қилган. У қироллик оиласи ва бутун Таиланд халқига самимий ҳамдардлик сўзларини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Таиланд қироли Пхумипхон Адулъядет (Рама тўққизинчи) 89 ёшида Банкокдаги Сирират касалхонасида чоршанба куни оламдан кўз юмган эди.
1946 йилдан буён Таиландни бошқариб келган қирол Пхумипхон Адулъядет тахтда энг узоқ ўтирган монарх ҳисобланади.