ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. The Guide to Sleeping in Airports сайти дунёнинг энг ёмон ва энг яхши аэропортлари рўйхатини эълон қилган. Тадқиқот давомида 26 мингдан зиёд саёҳатчилар фикри ўрганилган. Респондентлар аэропортларга бир неча критерийлар — яъни қулайлиги, тозалиги, мижозларга хизмат кўрсатиш (сервис) сифатига қараб баҳо беришган.
Тўртинчи ўрин — Тошкент Халқаро аэропортига ажратилган. Саййёҳлар аэропортдаги улкан навбатлардан қаттиқ норози бўлишган.
Энг ёмон аэропортлар бешлигини эса Каракасдаги Caracas Simón Bolívar International Airport халқаро аэропорти якунлайди.
Сингапур (Changi International Airport), Сеул, Жанубий Корея (Incheon International Airport), Токио, Япония (Haneda International Airport), Тайван (Taoyuan International Airport) ҳамда Гонгконг (Hong Kong International Airport) аэропортлари эса энг яхши аэропортлар бешлиги сифатида эътироф этилган.