Депутат ва сенаторлар аҳоли муаммоларини шахсан ўрганадилар

© Flickr / Robert WilsonҚишлоқдаги уй
Қишлоқдаги уй - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эндиликда муаммоларни ўрганиш учун танланган хонадонларга эмас, балки барчанинг уйига кирилади ва юзма-юз суҳбатда уларни нима қийнаётгани ўрганилади

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистонда тез орада депутат ва сенаторларнинг аҳоли билан ишлашлари бўйича янги тартиб жорий этилади, деди Олий Мажлис қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаев Sputnik мухбири билан суҳбатда.

Уяли алоқа минораси - Sputnik Ўзбекистон
Мижозлар мурожаатларига жавоб қайтариш устидан назорат кучаяди

"Илгари депутатлар сайловчилар билан учрашиш учун ўз округларига бир чоракда бир марта бир ҳафта ёки ўн кун муддатга чиқишарди. Бироқ нима қилиш ва қандай вазифаларни амалга ошириш борасида аниқ кўрсатма ва дастур йўқ эди. Бундан буён ҳаммаси ўзгаради. Депутатлар жойларга ҳар ойда 10-12 кун муддатга чиқишади. Улар умумий мажлис ўтказишмайди, балки ҳар бир хонадонга боришади", — деди у.

Амалиётдан маълум бўлишича, одатда маҳаллалардаги умумий учрашувларга фаоллар деб аталувчи ҳар доимги кишилар келишади.

"Фаолларнинг ўз муаммолари бор, халқнинг ташвиши эса бутунлай бошқа масала. Эндиликда муаммоларни ўрганиш учун танланган хонадонларга эмас, балки барчанинг уйига кирилади ва юзма-юз суҳбатда уларни нима қийнаётгани ўрганилади. Шундан сўнг депутатлар шикоятларни таҳлил қилиб чиқишлари ва бу муаммоларни ҳал қилишлари керак бўлади", — деди Абдуллаев.

Бунинг учун барча муаммолар уч босқичга ажратилади. Биринчи босқичдаги муаммоларни маҳаллий туман ва шаҳар ҳокимиятлари, иккинчи босқичдаги муаммоларни вилоят ҳокимликлари ва муассасалари ҳал қилади. Сўнгги босқичдаги муаммолар эса вазирликлар томонидан кўриб чиқилади.

Бунда ҳеч бир фуқаронинг мурожаати эътиборсиз қолмайди, чунки ҳар бир мурожаат учун алоҳида ҳисоб юритилади ва мурожаат қилувчидан муаммоси ҳал бўлгани ҳақидаги жавоб олинмагунча муаммо очиқлигича туради.

Янгиликлар лентаси
0