Қониқарсиз давомат учун мактаб директорларига кескин чора кўрилади

© Sputnik / Alexey Malgavko / Медиабанкка ўтишУченики на экзамене
Ученики на экзамене - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таълим муассасаларига ўқишга қатнамайдиган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига ҳамда унга масъул бўлган, реал давоматни яширган таълим муассасалари раҳбар ходимларига нисбатан кескин чоралар кўрилади

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида жойлашган таълим муассасаларида ўқувчилар давоматини яхшилаш ва умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларини ишга олиш бўйича шаҳар ва туман ҳокимликларида доимий ишчи гуруҳлар тузилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Матбуот анжуманида маълум қилинишича, 1 ҳафта муддат ичида барча таълим муассасаларидаги реал давоматни аниқлаш, маҳалла профилактика инспекторларини таълим муассасаларига бириктириш белгиланган.

Мактаб ўқувилари - Sputnik Ўзбекистон
Мактабларда “Камолот” тарбиячиси лавозими пайдо бўлди

Профилактика инспекторлари сабабсиз дарс қолдираётган, таълим муассасаси ички тартибларига риоя қилмайдиган ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлайди.

Фарзандлари тарбиясига салбий кўрсатувчи, шунингдек, улар тарбиясига эътиборсиз ота-оналар билан алоҳида иш олиб бориш ва туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар йиғилишини ўтказиб, ўз ваколати доирасида тегишли чоралар кўриш белгиланган.

Таълим муассасаларига ўқишга қатнамайдиган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига ҳамда унга масъул бўлган, реал давоматни яширган таълим муассасалари раҳбар ходимларига нисбатан кескин чоралар кўрилади.

Янгиликлар лентаси
0