Ўзбекистон аналог телевидениедан буткул воз кечади

© Sputnik/Виктор ТолочкоЧеловек смотрит телевизор
Человек смотрит телевизор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йил охиригача Ўзбекистоннинг йирик шаҳар ва туман марказларида 66 та кучли рақамли телеузатгичлар ҳамда олис аҳоли пунктларига кичик қувватли 328 та узатгич ўрнатилиши кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистон ер усти аналог телеузатиш тармоғидан воз кечади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бўлим бошлиғи Сирожиддин Усмоновга таяниб "Подробно.уз" маълум қилди.

Усмоновнинг айтишича, Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ер усти аналог телеузатиш тармоғини ўчиришни ташкил қилиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси тайёрланган бўлиб, ҳозирда лойиҳа мутахассислар томонидан кўриб чиқилмоқда.

"Аналог телеузатгичлар фаолияти жадвалга мувофиқ тўхтатилади, барча муддатлар юқорида айтилган қарорда белгиланади. Кўрсатилган муддат тугагунга қадар аналог телевидение рақамли телевидение билан биргаликда фаолият олиб боради.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам ушбу жараён безарар кечади. Масалан, ҳужжатда кам таъминланган оилаларга имтиёзли кредит ҳисобидан рақамли приставкалар олиб бериш кўзда тутилган", — деди Усмонов.

2017 йил охиригача Ўзбекистоннинг йирик шаҳар ва туман марказларида 66 та кучли рақамли телеузатгичлар ҳамда олис аҳоли пунктларига кичик қувватли 328 та узатгич ўрнатилиши кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0