Ўзбекистонда 4 академик лицей тугатилиб, 54 таси касб-ҳунар коллежига айлантирилади

© Sputnik / Evgeny Epanchintsev / Медиабанкка ўтишКонтрольная работа в школе
Контрольная работа в школе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тугатилаётган академик лицейларнинг 1-босқичларига ўқувчиларни қабул қилишни 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб тўхтатилади

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистонда бугунги кунда моддий-техник ва ўқув-методик базаси замонавий талабларга жавоб бермайдиган 4 та академик лицей фаолияти тугатилади. Тугатилаётган академик лицейларнинг 1-босқичларига ўқувчиларни қабул қилишни 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб тўхтатилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига таяниб "Подробно.уз" хабар бермоқда.

Гонгконг - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 60 нафар коллеж битирувчисини Хитойга малака оширишга юборади

Касб-ҳунар коллежларига айлантирилаётган академик лицейларнинг 2- ва 3-босқич ўқувчилари ўқишни тугатгач, яқин ҳудудда жойлашган, таълим йўналиши ўхшаш бўлган академик лицейларда якуний давлат аттестациясини топширади ва давлат намунасидаги академик лицей битирувчиси дипломини олади.

Қарорга мувофиқ, шунингдек, олий таълим муассасаларидан узоқда жойлашган, таълим сифати ва битирувчиларининг институт ва университетларга ўқишга кириш кўрсаткичлари паст бўлган 54 та академик лицей босқичма-босқич касб-ҳунар коллежларига айлантирилади.

Ўзбекистонда 1411 та касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари қошида 144 та академик лицей фаолият юритмоқда. Ҳар йили ўртача 35 минг нафар ўғил-қиз академик лицейларни битиришади.

Янгиликлар лентаси
0