Тошкент ва Ленинград вилоятлари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяди

© lenobl.ruХоким Ташкентской области Республики Узбекистан Шукурулло Бабаев и губернатор Ленинградской области Александр Дрозденко
Хоким Ташкентской области Республики Узбекистан Шукурулло Бабаев и губернатор Ленинградской области Александр Дрозденко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Губернатор Александр Дрозденко Ленинград ва Тошкент вилоятлари ўртасидаги тархий муносабатларни алоҳида қайд этиб ўтди

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Тошкент вилояти ҳокими Шукурулло Бобоев Россиянинг Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко билан учрашди. Бу ҳақда Ленинград вилояти маъмурияти матбуот хизмати хабар берди.

Томонлар учрашув давомида савдо-иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар ҳамда вилоятлар ўртасида қардошлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида битим тузишга қизиқиш билдирдилар.

Световое шоу на Спасской башне Казанского Кремля - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилояти ҳокими Татаристон президенти билан учрашади

Дрозденко Ленинград ва Тошкент вилоятлари ўртасидаги тархий муносабатларни алоҳида қайд этиб ўтди. У агросаноат, туризм, спорт соҳалари, ўқув юртлари, маданият муассасалари ва корхоналар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболли йўналишлардан эканлигини эътироф этди.

"Биз ўзаро алоқаларни тўғридан-тўғри "халқ дипломатияси" орқали мустаҳкамлашимиз лозим", — деди губернатор.

Шукурулло Бобоев қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб беришни кенгайтириш, корхоналар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ва туристик алмашувлар ҳажмини ошириш режалаштирилганини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0