Euronews Ўзбекистон давлат санъат музейи ҳақидаги кўрсатув намойишини бошлади

Oбуна бўлиш
Euronews мухбири Шеймус Кернининг айтишича, Ўзбекистон пойтахтининг диққатга сазовор масканларидан бири бўлмиш мазкур музей ташриф буюрувчиларни мамлакатнинг тарихий ва маданий мероси билан таништиради

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Euronews телеканалида ушбу ҳафта давомида "Ўзбекистондан суратли номалар" телекўрсатувлар туркуми доирасида Давлат санъат музейига бағишланган репортаж намойиш этилади. Бу ҳақда "Жаҳон" ахборот агентлиги хабар берди.

"Euronews" Бухоро гумбазлари ҳақида кўрсатув тайёрлади

Euronews мухбири Шеймус Кернининг айтишича, Ўзбекистон пойтахтининг диққатга сазовор масканларидан бири бўлмиш мазкур музей ташриф буюрувчиларни мамлакатнинг тарихий ва маданий мероси билан таништиради. Тўрт қаватли ушбу музейдан уч мингдан ортиқ экспонатлар ўрин олган.

Музей ҳақидаги репортажни 2017 йил 2 апрелгача Euronews'да томоша қилиш мумкин.

Репортаж қуйидаги жадвал асосида эфирга узатилади (Тошкент вақти билан):

Пайшанба, 30 март — 14:18; 17:14

Жума, 31 март — 10:41; 19:20

Шанба, 1 апрель — 08:17; 12:14; 16:43

Якшанба, 2 апрель — 05:17; 20:19

Янгиликлар лентаси
0