“Орзу лайнери” Малайзия ва Сингапурга биринчи парвозни амалга оширди

© Стрингер СпутникBoeing 787-8 Dreamliner
Boeing 787-8 Dreamliner - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Малайзия аэропортида Ўзбекистон самолётини Ўзбекистон элчиси, аэропорт раҳбарияти, Малайзия Туризм қўмистаси раҳбарлари тантанали кутиб олишди.

ТОШКЕНТ, 4 апр – Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Боинг-787 Орзу лайнери самолётларида Куала-Лумпур ва Сингапурга йўналишларида илк парвозларни амалга оширди.

2017 йилнинг 31 март куни  командир Андрей Решетников ва иккинчи пилот Улуғбек Абдушукуров бошчилигидаги МАК экипаж Тошкентдан Куала-Лумпурнинг KLIA аэропортига муваффақиятли қўнди.

Ўзбекистон самолётининг биринчи парвоз шарафига Малайзия аэропортида сув салюти отилди. Аэропортда самолётни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Мурод Аскаров ва Аэропорт бошқарувчи директори Datuk Badlisham Ghazali ҳамда Малайзия туризм қўмитаси бошлиғи Dato’ Sri Abdul Khani bin Daud кутиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ҳаво йўлларининг Боинг-787 Орзу лайнеридан фойдаланиш 2016 йилнинг  5 сентябрида бошлаган эди. Биринчи халқаро парвоз эса 9 сентябр куни Олмаотага амалга оширилган эди.

Айни пайтда Дримлайнер Дубай, Деҳли, Истанбул, Тел-Авив, Олмаота, Москва, Куала-Лумпур ва Сингапур йўналишларига парвоз қилмоқда.

Авиакомпания хабарига кўра, яқин орада авиакомпания ўта узоқ масофаларга, жумладан трансатлантик парвозларни амалга оширишни бошлайди.

Янгиликлар лентаси
0