Рақобат қўмитасининг собиқ раҳбари Чилонзорга ҳоким этиб тайинланди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Даврон Ҳидоятов узоқ вақт давомида Марказий банк тизимида ҳамда автосаноат компанияларида фаолият юритган

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Яқинда президент томонидан Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарлигидан бўшатилган Даврон Ҳидоятов пойтахтнинг Чилонзор туманига ҳоким этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда яна кадрлар ўзгариши: Мирзиёев амалдорлардан қаттиқ норози

Қизиғи, янги ҳоким ҳукумат йиғилишида хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва саноат объектларини хусусийлаштиришда натижа кўрсатмаганлиги, давлат маблағини бефойда командировкаларга сарфлаганлиги учун давлат раҳбари томонидан танқид қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Даврон Ҳидоятов Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган. У узоқ вақт давомида Марказий банк тизимида ҳамда автосаноат компанияларида фаолият юритган.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

 

Янгиликлар лентаси
0