ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистон Меҳнат вазири А.Абдуҳакимов ва Халқаро муносабатлар ташкилоти (IRO) президенти Нориаки Суга раҳбарлигидаги Япония делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда uz24.uz хабар бермоқда.
Учрашувда томонлар 2017 йил 1 ноябрда кучга кирувчи янги "Чет эл фуқаролари учун техник малака ошириш дастурини тегишлича амалга ошириш тўғрисида ва чет эл техник малака оширувчиларни ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисидаги Қонун"га мувофиқ Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги техник малака оширувчи фуқароларни Японияга юбориш бўйича янги ҳукуматлараро келишув лойиҳасини муҳокама қилишди.
IRO президенти техник малака оширувчиларни танлаб олишнинг механизмлари ва талаблари, бу соҳада масъул бўлган ташкилотни қайта ташкил қилиниши ҳамда Япония меҳнат бозоридаги мавжуд талаблар тўғрисида маълумот берди.
Учрашув якунида томонлар техник малака оширувчи фуқароларни Японияга жўнатиш бўйича ҳукуматлараро келишувни қисқа муддатларда мувофиқлаштириш ва тасдиқлашга келишиб олишди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.