ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўзбекистон президентининг қарори билан Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Сайфитдин Гафаров ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда ўз манбасига таянган ҳолда "Кун.uz" хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 18 апрелдаги фармони билан Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилган эди.
21 апрель куни эса президент фармони билан мазкур қўмитага Равшан Ғуломов раҳбар этиб тайинланганди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.