Тожикистон ва Ўзбекистон божхоналари ўзаро ҳамкорлик қилади

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишМамонтовский таможенный пост Щелковской таможни
Мамонтовский таможенный пост Щелковской таможни - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки давлат ҳукуматлари тез орада божхона хизматларининг ҳамкорлиги бўйича иккита келишув имзолаши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари божхона соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон Akipressга таяниб.

Ўзбекистон саноати маҳсулотлари Тожикистонда ўтказилган ярмаркада намойиш этилди. - Sputnik Ўзбекистон
Дўстлик мустаҳкамланди: Ўзбекистон ва Тожикистон 35 млн $лик шартнома имзолади

Тожикистон ҳукумати Ўзбекистон билан ушбу соҳада ҳамкорлик қилиш бўйича иккита ҳужжатни тасдиқлади.

Келишув ҳужжатларида божхона жараёнларини соддалаштириш, ахборот ва тажриба алмашиш, божхона қонунчилиги бузилишлари, хусусан, ноқонуний товар олиб ўтилишининг олдини олиш масалалари кўзда тутилган.

Томонлар ҳужжатларни тез орада имзолаши кутилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0