Вазир: Тошкент метросида интернет пайдо бўлишига террорчилар халал бермоқда

Oбуна бўлиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматовнинг айтишича, бугунги кунда метрополитенда алоқа ва интернетнинг мавжуд бўлиши замон талаби ва эҳтиёжидир

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов пойтахт метросида уяли алоқа ва интернет йўлга қўйилиши борасида изоҳ берди. Бу ҳақда "Подробно.уз" хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, ҳар сафар ушбу масала кўтарилиб, аниқ қадамлар ташланган вақтда жаҳонда террорчилик ҳаракатлари юз беради.

Ўзбекистонда интернет тезлиги янада ошади

"Ва шу заҳоти фуқаролар хавфсизлиги масаласи ўртага чиқади, чунки портловчи қурилмалар масофадан туриб мобил телефон орқали ҳаракатга келтирилади. Лекин бу бизда метрода ҳеч қачон алоқа пайдо бўлмайди дегани эмас", — деган вазир.

У ушбу йўналишда метрополитен раҳбарияти билан музокаралар ўтказилаётганини таъкидлади. Шерматовнинг фикрича, бугунги кунда метрополитенда алоқа ва интернетнинг мавжуд бўлиши замон талаби ва эҳтиёжидир. "Ўзбектелеком" компанияси Тошкент метрополитени раҳбарияти билан бу лойиҳани муҳокама қилмоқда.

Шерматов яқин вақтларда мазкур режалар амалга ошишига умид билдирди. Лекин бу борада аниқ муддатни айтмади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0