TOШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 78-умумтаълим мактабидаги шароитлар билан танишган чоғида Ўзбекистонда 11 йиллик таълимни қайта тиклаш таклифини олға сурганди.
Шу мақсадда жорий йилнинг 20 июнь куни республика бўйлаб барча умумтаълим мактабларида битирувчилар ва ота-оналарнинг ушбу масала юзасидан фикри ўрганилган эди.
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий ўқув йилида 9-синфни битирган ўқувчилар ота-оналари ва ўзларининг хоҳишларига кўра онгли равишда касб-ҳунар коллежи, академик лицей ёки ўзлари таълим олган мактабларда мажбурий таълимни давом эттирадилар.