МХХ халқаро қўнғироқларда ноқонуний фойдаланилган GSM-шлюзини аниқлади

Oбуна бўлиш
Фирибгар ўз ҳаракати билан Ўзбекистондаги миллий алоқа операторларига жиддий молиявий зиён етказган. Ноқонуний хизматдан фойдаланган мижозларнинг шахсий телефон сўзлашувлар даҳлсизлиги бузилган

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати давлат учун ўта муҳим бўлган IT-инфратузилма хавфсизлиги, шунингдек, шахсий телефон сўзлашувлар ва ёзишмалар даҳлсизлигини таъминлаш борасида доимий равишда тезкор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Подробно.уз хабарига асосан.

Доллары США изъятые правоохранительными органами - Sputnik Ўзбекистон
СамДУ декани ўринбосари пора билан қўлга олинди

Хабарга кўра, шу кунларда МХХ тезкор ходимлари махсус ўтказилган тезкор операция давомида юқори технологияларга бевосита алоқадор бўлган жиноятни фош этди. Фирибгарлар миллий алоқа операторларга жиддий молиявий зиён етказишган.

Жумладан, МХХ ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 42 ёшли Алижон Одилов қўлга олинди. Одилов Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган хонадонлардан бирида ноқонуний равишда GSM-шлюзларидан фойдаланган ҳолда халқаро телефон сўзлашувлар пунктини ташкил этган. Бунинг натижасида, фирибгарлар ноқонуний фойда кўришган: миллий операторлар ҳисобидан мўмай даромад олганлар.

Ноқонуний хизматидан фойдаланган мижозлар, уларнинг шахсий сўзлашувлари учинчи шахсларга маълум бўлишини ҳаттоки билмаганлар ҳам.

GSM-шлюзлари ёрдамида халқаро қўнғироқларни ички тармоқ қўнғироқларига ўтказиш мумкин. Бу ўз навбатида халқаро телефон қўнғироқ ҳаражатларини қисқартиради. GSM-шлюзлари орқали сўзлашувлар алоқа операторларининг тармоқ ичидаги энг кичик бўлган ёки корпоратив тарифлари бўйича тўлаб келинган.

"Қўлга олиш жараёнида квартирадан процессуал тартибда 2 та GSM-шлюзлари (48 та улагичли), бир дона компьютер техникаси тўплами, 48 та антенна ва бошқа ноқонуний телефон алоқа хизматида фойдаланадиган қурилмалар олиб қўйилди. Фирибгарнинг ноқонуний ҳаракатлари натижасида етказилган зиён дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 20 млн сўмдан ошиб кетди", — деб таъкидлади МХХ ходими.

Одиловга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов иши олиб борилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0