"Ўзбекистон Ҳаво йўллари" Хитойга янги рейс очади

Ўзбекистон Ҳаво йўллари Хитойга янги йўналиш очишга тайёргарлик кўрмоқда
Ўзбекистон Ҳаво йўллари Хитойга янги йўналиш очишга тайёргарлик кўрмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Хитойнинг Гуанчжоу аэропортига янги юк ташиш рейсини очиш учун тайёргарлик ишларини олиб бораётганини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Хитойнинг Гуанчжоу аэропортига янги юк ташиш рейсининг очилишига тайёргарлик ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Занятия на тренажере для пилотов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда илк бор фуқаролик авиацияси учувчилари тайёрланади
Айни пайтда миллий авиакомпания Тижорат департаменти Юк ташувлари бошқармаси мутахассислари Гуанчжоуга юк қатновлари бажаришнинг иқтисодий самарадорлиги аниқлаш ва маълумотлар тўплаш билан шуғулланмоқдалар.

Манзил аэропортда слот олиш масалалари, шунингдек, Boeing-767-300ER юк самолётларининг Навоий аэропорти орқали учиш жадвали ишлаб чиқилмоқда.

"Янги юк ташиш авиайўналишининг очилиши миллий авиаташувчига нафақат "Навоий" халқаро аэропорти парвозлари харитасини кенгайтириш имконини беради, балки Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасчи ўртасида бизнес-ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади, шунингдек, мамлакатларимиздаги қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа маҳсулотлар экспортёрларига ўз маҳсулотларини Хитой бозорига олиб чиқишлари учун янги имкониятларни ҳам очади", — дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

Янгиликлар лентаси
0