Наманганда Ўзбекистондаги энг катта мусиқали фавворалардан бири ишга туширилди

© Пресс служба хокимията Янгикурганского районаВ Намангане открылся один из самых больших фонтанов в Узбекистане
В Намангане открылся один из самых больших фонтанов в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Баландлиги 32, эни 16 метр бўлган фаввора остига 300 дан ошиқ турли ранглар ҳосил қилувчи галогенлар жойлаштирилган

TOШКЕНТ, 2 август — Sputnik. Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани марказида янги очилган "Эко-парк" кўнгилочар масканида Ўзбекистондаги энг катта мусиқали фавворалардан бири ишга туширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги веб сайтида хабар қилинмоқда.

Хабарга кўра, баландлиги 32, эни 16 метр бўлган фаввора остига 300 дан ошиқ турли ранглар ҳосил қилувчи галогенлар жойлаштирилган. Мусиқали ва рангли фаввора жиҳозлари Хитойнинг "Хунтай" компаниясидан келтирилган.

"Эко-парк"нинг очилиш маросимида тумандаги 3 нафар болакайнинг суннат тўйи ҳам ўтказилди. Уларнинг ҳар бирига 300 минг сўмдан маблағ қўйилган омонат дафтарчалари топширилди, велосипедлар совға қилинди.

Янгиликлар лентаси
0