Ҳиротда шиялар масжиди портлашида 30 киши қурбон бўлди

© AP Photo / Hamed Sarfarazi Взрыв мечети в Герате
Взрыв мечети в Герате - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Толибон" ушбу террорчилик учун жавобгарликни олмаган.Террорчилик амалга оширишда ИШИД гумон қилинмоқда.

TOШКЕНТ, 2 август — Sputnik. Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги шиялар масжидиги қилинган ҳужумда 30 га яиқин мусулмон қурбон бўлди. Бунга жавобан шиялар жамоаси шаҳардаги полиция бўлинмасини тошбўрон қилишди, деб хабар бермоқда Ал-Жазира телеканали.

Хабарда айтилишига кўра, ҳужум сешанба куни, кечги намоз вақтида, маҳаллий вақт билан соат 20:00да содир бўлган. Фожеа вақтида масжидда 300  киши бўлган. Бири ўқотар қурол билан қуролланган, иккинчисида эса шаҳидлар камари бўлган террорчилар масжидга келиб, аввал масжид олдида турга қўриқчиларни ўлдирган, кейин масжид ичига кириб намоз ўқиётганларни ўққа тутган. Қуроли ишламай қолганидан кейин эса, худкуш террорчи ўзини портлатиб юборган.

Толибон вакили Қори Юсуф Аҳмадининг сўзларига кўра, ушбу террорчилик учун "Толибон" ҳаракати жавобгар эмас.

нашр хабарига кўра, Афғонистонда шия мусулмонлари камчилликни ташкил қилади. Афғонистон жанубида фаолият юритаётган ИШИД гуруҳлари, охирги вақтларда шияларга бир неча маротаба таҳлика қилган эди.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани ушбу террорчиликни кескин қоралади. ИШИДнинг Афғонистон ҳудудида тарқалиши бўлган ҳаракатларига нисбатан  "террорчилар бизнинг орамизда секталар ташкил қила олмайди", — деган эди.

Янгиликлар лентаси
0