ИИБ ходимлари "Спарк" ўғрисини қурол ёрдамида тўхтатдилар

© AP Photo / Anvar IlyasovЎзбек милицияси
Ўзбек милицияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учтепа туманида номаълум шахс фуқаро Бобоевга тегишли "Спарк" автомобилини олиб қочиб кетди

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ олиб қочилган транспорт воситаси топилгани ҳақида хабар чоп этди. 

Куни кеча ижтимоий тармоқларда милиция ходимлари томонидан ўғирланган автомобилни қўлга олиш ишлари доирасида ўққа тутилганлиги акс этган видео тарқалган эди.

Автомобильные воры - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда бир неча автомобил қулфини бузиб ўғрилик содир этган шахслар ушланди
Тошкент ИИББ хабарига кўра, 2017 йил 4 сентябрь куни тахминан соат 13:30 ларда номаълум шахс Учтепа тумани ҳудудида қаровсиз қолдирилган, фуқаро Бобоев Акбар Асадуллаевичга тегишли бўлган "Спарк" русумли автоуловини олиб қочганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

"Жиноят иши юзасидан олиб борилган тезкор қидирув натижаларига кўра, мазкур автомашина фуқаролар, йўловчилар ва ҳайдовчиларга зарар етказмаслик мақсадида қуролдан фойдаланган ҳолда ҳаракатланишига чек қўйилиб, тўхтатилди", — дейилади хабарда. 

Янгиликлар лентаси
0