Путин “Қаҳрамон она” унвонини таъсис этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

© Sputnik / Алексей ДружининПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2022
Oбуна бўлиш
"Қаҳрамон она" унвони - ўн ва ундан ортиқ болани туғиб вояга еткизган Россия фуқаросига берилади.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин “Қаҳрамон она” унвонини таъсис этиш фармонни имзолади. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот расмий интернет порталида эълон қилинган ҳужжат дарак бермоқда.

“Россия Федерацияси фуқароси бўлган, ўн ва ундан ортиқ болани туғган ва тарбиялаган онага “Қаҳрамон она” унвони белгилансин”, дейилади ҳужжатда.

Бунда болалар ҳам Россия фуқароси бўлиши кераклиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Шунингдек, "Қаҳрамон она" унвони билан бирга 1 миллион рубль миқдорида бир марталик пул мукофоти ҳам берилади.
Янгиликлар лентаси
0