Самарқандда ШҲТ ҳайкалтарошлари яратган асарлар ўрнатилди

© Ўзбекистон Бадиий академияси Ҳайкалтарошлар
Ҳайкалтарошлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2022
Oбуна бўлиш
Ҳайкаллар Россия, Эрон, Ҳиндистон, Грузия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган ижодкорлар томонидан яратилган.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларига Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳайкалтарошлари томонидан яратилган асарлар ўрнатилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Бадиий академияси хабар берди.
Мазкур ҳайкаллар ШҲТнинг Самарқанд саммитида иштирок этиш учун Россия, Эрон, Ҳиндистон, Грузия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган ижодкорлар томонидан яратилган.
© Ўзбекистон Бадиий академияси Ҳайкалтарошлар
Ҳайкалтарошлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2022
Ҳайкалтарошлар

“Шаҳардаги "Ватанпарвар" боғида 7 нафар хорижий ва 7 нафар маҳаллий ҳайкалтарош Зарбанд мармари, металл ва материалда ажойиб ҳайкалтарошлик асарларини яратишган”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, ШҲТ саммити давомида “Самарқанд руҳи” лойиҳаси доирасида 10 августдан 10 сентябрга қадар Самарқандда “Халқаро ҳайкалтарошлар симпозиуми” бўлиб ўтган эди.
Янгиликлар лентаси
0