Бош вазир раислигида Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси тузилди

© Sputnik / Дильшода РахматоваНа месте прорыва Сардобинского водохранилища в Сырдарьинской области
На месте прорыва Сардобинского водохранилища в Сырдарьинской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Oбуна бўлиш
Аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тартиби белгиланди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири (Абдулла Арипов) раислигида Тошқинга қарши ҳукумат комиссия тузилди. Бу ҳақда "Норма" хабар берди.
Қайд этилишича, 18 ноябрь куни Ўзбекистон президентининг “Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Ҳужжат билан аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Унинг асосий нормалари:
Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясининг топшириқлари барча жисмоний ҳамда ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар барча юридик шахслар учун мажбурий;
Тошқинга қарши ҳудудий комиссияларга Қорақалпоғистон Республика Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлик қилади.
Шунингдек, Ўзгидромет ҳамда Давлат геология қўмитаси республика ҳудудларида хавфли ҳодисалар жараёнларнинг мониторингини олиб боради, йиғилган қор ҳажмларини, сел ва кўчки хавфи мавжуд участкаларни аниқлайди.
Кўллар ҳолатини аэровизуал ўрганишларни амалга оширади, ҳар йили ёзги меҳнат ва мактаб таътиллари бошланишидан олдин болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, санаторийлар, сайёҳлик базалари жойлашган ҳудудларнинг гидрологик ва муҳандислик-геологик ҳолатини ўрганиб чиқади.
Низом билан аҳоли ва ҳудудларни тошқин ва бошқа фавқулодда ҳодисалардан ҳимоя қилишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилмоқда:
Ўзгидромет ҳамда Давлат геология қўмитаси ҳар йили 20 февралга қадар Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясига ва ҳудудий комиссияларга хавфли ҳодисалар ва жараёнлар фаоллашиши мумкин бўлган ҳудудлар, ушбу ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктлари ва объектлар, аҳолиси вақтинча кўчирилиши ёки хавфли ҳудудлардан хавфсиз ҳудудларга доимий кўчирилиши лозим бўлган хўжаликлар рўйхати тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш мақсадида чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифларни тақдим этади;
Ишчи орган 1 мартга қадар вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда тақдим этилган маълумотларга асосан тегишли йил учун аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.
Бундан ташқари, Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси 5 мартга қадар тегишли йилда аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлайди. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар 10 мартга қадар тегишли йил учун чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқади ва ушбу дастурларда белгиланган тадбирларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини таъминлайди.
Комиссия 10 мартга қадар Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси йиғилишининг баёнидаги топшириқлар ижросини жойларда ташкил этиш мақсадида тегишли ҳудуд учун зарур чора-тадбирларни белгилайди.
Янгиликлар лентаси
0