Ўзгидромет олти вилоятда қор кўчкиси хавфини эълон қилди

© KamchatkaПоследствия схода лавины
Последствия схода лавины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг олти вилоятидаги қатор туманларда қор кўчиши хавфи юзага келди.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. 2022 йил 6-8 декабрь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи юзага келади. Бу ҳақда Ўзгидромет матбуот хизмати огоҳлантирди.
Синоптикларга кўра:
Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин туманида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, тумани ва Чотқол тизмасининг Чимён тоғларида;
Наманган вилояти: Поп туманида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинади.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.
Янгиликлар лентаси
0