Шавкат Мирзиёев академик Абдумавлон Абдуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

© Инновацион ривожланиш вазирлиги Абдумавлон Абдуллаев
Абдумавлон Абдуллаев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев, Танзила Нарбаева, Нуриддин Исмоилов, Абдулла Арипов ва Беҳзод Юлдашев академик Абдумавлон Абдуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдиришди.
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Шавкат Мирзиёев академик Абдумавлон Абдуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради. Ўзбекистонда генетика соҳасининг етакчи намояндаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Абдуллаев Абдумавлон Абдуллаевич 8 декабрь куни 92 ёшида вафот этди.
“Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Абдумавлон Абдуллаевнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, дейилади хабарда.
Абдуллаев 600 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан 10 дан ортиқ монографиялар муаллифи. Илмий мақолаларининг 300 дан ортиғи халқаро нуфузли журналларда чоп этилган.
Жонкуяр устоз сифатида кўплаб ёшларга илм-фан сирларидан сабоқ берган заҳматкаш олимнинг бевосита раҳбарлигида 20 дан ортиқ фан доктори ва 40 га яқин фан номзодлари тайёрланган.
Академик А.Абдуллаевнинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлат томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” (1980), “Меҳнат шуҳрати” ордени (2003) “Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти” (2011) билан мукофотланган эди.
Янгиликлар лентаси
0