Бош вазирга тўртта ўринбосар тайинланди

© Sputnik / Болат ШайхиновПортфель
Портфель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2022
Oбуна бўлиш
Бош вазирнинг ўринбосарлари президент фармони билан лавозимига қайта тайинланди.
ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Ўзбекистон бош вазирининг тўрт нафар ўринбосари лавозимига қайтадан тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Ўзбекистон президентининг фармони билан:
Очилбой Жуманиёзович Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;
Жамшид Анварович Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;
Жамшид Абдуҳакимович Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;
Зулайхо Баҳриддиновна Маҳкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан бош вазир ўринбосарларининг сони 8 тадан 4 тага қисқартирилганди.
Шунингдек, эндиликда бош вазир ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида бошқа вазирликка раҳбарлик қила олмайди.
Янгиликлар лентаси
0