Шимолий Корея яна баллистик ракета учирди – видео

© AFP 2023 / StringerМежконтинентальная баллистическая ракета (МБР) нового типа «Хвасонпхо-17» в КНДР
Межконтинентальная баллистическая ракета (МБР) нового типа «Хвасонпхо-17» в КНДР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2023
Oбуна бўлиш
Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракета учирди, деб хабар берди Ренхап агентлиги Жанубий Корея ҳарбийлари маълумотларига асосан.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракета учирди, деб хабар бермоқда Ренхап агентлиги Жанубий Корея ҳарбийлари маълумотларига асосан.
“Шимолий Корея Шарқий (Япония — таҳр.) денгиз томон номаълум баллистик ракетани учирди”, — дейилади агентлик хабарида.
КХДР Япония денгизи томон 600 миллиметрли кўп учирувчи ракета тизимининг (РСЗО) иккита снарядлари учирилганини тасдиқлади, улар мос равишда 395 ва 337 километр масофани босиб ўтди, деб хабар берди КХДР Марказий телеграф агентлиги (ЦТАК).
Жанубий Корея ва АҚШ 19 феврал куни Американинг F-16 самолётлари ва B1-B оғир бомбардимончи самолёти, шунингдек, Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучларининг F-35A ва F-15K қирувчи самолётлари иштирокида қўшма авиация машғулотларини ўтказди.
Сеул шанба куни КХДР томонидан “Хвасон-15” қитъалараро баллистик ракета учирилишига жавоб тариқасида ўтказилаётганини айтганди.
Япония ва Жанубий Корея ОАВ душанба куни Шимолий Корея ғарбий қирғоқдан иккита ракета учиргани ҳақида хабар берди.
Иккаласи ҳам Япониянинг иқтисодий зонасидан ташқарида тушди. Япония Мудофаа вазирлиги биринчи ракетанинг парвоз баландлиги 100 километрни, парвоз масофаси 400 километрни, иккинчиси мос равишда 50 ва 350 километрни ташкил этгани ҳақида хабар берди.
Йил бошидан буён КХДР учта ракета учиришни амалга оширди, ўтган йили 37 та ракета учирди.
Янгиликлар лентаси
0