Сурия президенти Башар Асад Кремлда Путин билан учрашди

© POOL / Медиабанкка ўтишПереговоры президента РФ В. Путина с президентом Сирии Б. Асадом
Переговоры президента РФ В. Путина с президентом Сирии Б. Асадом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2023
Oбуна бўлиш
Сурия президенти Башар Асад Кремльда Владимир Путин билан учрашиб унга Сурия халқи номидан миннатдорлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Сурия президенти Башар Асад амалий ташриф билан Москвага келди, РИА Новости хабарига асосан.
Сурия етакчиси Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашувда Сурияда содир бўлган ер қимирлаши оқибатларини бартараф этишда кўрсатган ёрдами учун Сурия халқи номидан миннатдорлик билдирди.

"Биринчидан, мен сизга ва Россия Федерациясининг зилзилалар оқибатларини бартараф этишда ёрдам берган барча вазирликларга Сурия халқи номидан "Спасибо" (раҳмат) сўзини етказмоқчиман. Шунингдек, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги, унинг экипажлари, барча ярадорларни эвакуация қилишда бевосита иштирок этган ҳарбийларига”, — деди Асад Путин билан музокаралар чоғида.

Россия президенти ҳам Сурия жиддий синовларга дуч келганини ва Россия унинг ҳақиқий дўсти эканини таъкидлади.
"Сурия халқи яна бир ўта жиддий муаммо, фалокат, зилзила билан юзма-юз турибди. Бу, албатта, вазиятни янада оғирлаштиради. Биз ҳақиқий дўстлар сифатида сизларни, ўзингизга маълумки, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қошидаги бўлинмаларимизни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқдамиз. Суриядаги қуролли кучлар вакиллари ҳам зилзила оқибатларига қарши курашга ўз ҳиссаларини қўшмоқда.
Бизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз ва Россия қуролли кучларининг Суриядаги ҳал қилувчи ҳиссаси туфайли терроризмга қарши курашда сезиларли натижаларга эришилди. Бу ижтимоий-иқтисодий ва ички сиёсий вазиятни барқарорлаштириш имконини беради", - деди Путин.
Сурия президенти Россиянинг Украинадаги махсус операциясини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
“Мен ҳозирдан унумли фойдаланмоқчиман, чунки бу менинг махсус операциядан кейинги биринчи ташрифим ва Суриянинг махсус операцияни қўллаб-қувватлаш позициясини такрорламоқчиман”, — деди Сурия президенти.
Ундан сўнг, Асад Россиянинг халқаро майдондаги мустаҳкам позицияси ва Суриядаги терроризмга қарши курашдаги ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.
"Сизга қатъий позициянгиз, Россия Федерациясининг халқаро майдондаги мустаҳкам позицияси учун Сурия халқига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу Сурия Араб Республикаси суверенитети ва унинг бирлигидан келиб чиқадиган позициядир.", - деди у.
Сурия президенти ташрифи доирасида икки давлат қатор вазирликлари учрашувлари ҳам бўлиб ўтди. Унда Россия томонидан мудофаа вазири Сергей Шойгу, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, молия вазири Антон Силуанов, қурилиш вазири Ирек Файзуллин, президентнинг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков иштирок этишди.
Янгиликлар лентаси
0