Тахмина Икромова Жаҳон кубогида яна иккита медалга сазовор бўлди

© Миллий олимпия қўмитасиТахмина Икромова Жаҳон кубогида яна иккита медалга сазовор бўлди
Тахмина Икромова Жаҳон кубогида яна иккита медалга сазовор бўлди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2023
Oбуна бўлиш
Спортчи олтин медалга тасмадаги машқда сазовор бўлди. Унинг тўпдаги дастури эса бронза медалини келтирди.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Спортчи олтин медалга тасмадаги машқда сазовор бўлди. Унинг тўпдаги дастури эса бронза медалини келтирди.
Тасма:
Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 30 900;
Элжана Таниева (Қозоғистон) – 30 900;
Барбара Домингос (Бразилия) – 30 650.
Тўп:
Стилияна Николова (Болгария) – 35 000;
София Рафаэли (Италия) – 33 150;
Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 31 750.
Эслатиб ўтамиз, Тахмина Икромова ушбу босқич доирасида кўпкураш йўналишида ҳам бронза медали билан тақдирланган эди.
Янгиликлар лентаси
0