Шимолий Корея Япон денгизига баллистик ракета учирди

© AP Photo / Lee Jin-manРепортаж о запуске ракеты Северной Кореей на железнодорожном вокзале в Сеуле, Южная Корея, 13 апреля 2023 года.
Репортаж о запуске ракеты Северной Кореей на железнодорожном вокзале в Сеуле, Южная Корея, 13 апреля 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ракетанинг учирилиши сунъий йўлдош тизимларини синовдан ўтказиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Шимолий Корея пайшанба куни Япон денгизига ўрта ёки узоқ масофали баллистик ракета учирди. Бу ҳақда ОАВ Жанубий Корея ҳарбийларига таяниб хабар берди.
Таъкидланишича, ракета Япониянинг иқтисодий зонасидан ташқарига қулаган.
Маълумотларга кўра, учириш Пхеньян чеккасидан соат 07:23 (Тошкент вақти билан 03:23) да амалга оширилган, бошқа тафсилотлар ҳақида маълумот берилмаган.
“Ўз назорати ва ҳушёрлигини оширган ҳолда, ҳарбийларимиз АҚШ билан яқин ҳамкорликда тўлиқ жанговар шайликни сақлаб турибди”, — дейилади хабарда.
Ракета учирилиши КХДРнинг Жанубий Корея билан алоқаларини тўхтатиши фонида ҳамда Шимолий Корея асосчиси ва амалдаги етакчи Ким Ченнинг бобоси марҳум Ким Ир Сен таваллудининг 111 йиллигига икки кун қолганда содир бўлди. Пхеньян КХДРда “Қуёш куни” деб аталадиган етакчи таваллуд кунининг юбилейи муносабати билан бир неча бор ҳарбий синовларни ўтказган.
Таъкидланишича, ракетанинг учирилиши сунъий йўлдош тизимларини синовдан ўтказиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.
КХДР охирги марта ўрта ёки узоқ масофали баллистик ракетани 16 март куни учирди, ўшанда “Хвасон-17” қитъалараро баллистик ракетаси учирилган эди. 27 март куни эса Шимолий Корея иккита қисқа масофали баллистик ракета учирди.
Янгиликлар лентаси
0