Ўзбекистон халқ рассоми Ортиқ Файзуллаев вафот этди

© Из личного фонда художникаХудожник Артык Файзуллаев
Художник Артык Файзуллаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда барпо этилган жуда кўп иншоотларда Ортиқ Файзуллаев ва уларнинг шогирдлари иштирок этишган.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Бугун Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ортиқ Файзуллаев 90 ёшида вафот этди.
Ортиқ Файзуллаев 1933 йили Тошкент шаҳрида дунёга келган. Файзуллаев ёшликдан расм чизиш ва халқ амалий санъатига қизиққан. Бу қизиқиш уни 1952 йил П. П. Беньков номидаги Рассомчилик билим юртига етаклади. Билим юртида у Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мақсуд Қосимовдан ёғоч ўймакорлиги сирларини ўрганди.
© Из личного фонда художникаХудожник Артык Файзуллаев
Художник Артык Файзуллаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2023
Ортиқ Файзуллаев суяк ўймакорлиги билан шуғулланган ягона уста бўлиб, суякдан “Яккама-якка”, “Чўпон”, “Навоий ҳайкали” ва “Пахта рақси” номли асарлар яратди.
Ўзбекистонда барпо этилган жуда кўп иншоотларда Ортиқ Файзуллаев ва уларнинг шогирдлари иштирок этишган.
© Из личного фонда художникаХудожник Артык Файзуллаев
Художник Артык Файзуллаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2023
Олий Мажлис биноси, Хотира хиёбони ва ундаги “Қатағон қурбонлари” музейи мажмуаси, Исмоил Сомоний мақбараси, Самарқанддаги Ал-Бухорий мақбара мажмуаси, Тошкентдаги Халқлар дўстлиги (Истиқлол) саройи, Дўрмон (ҳозирда Кўксарой) қароргоҳи, Ғазалкент, Янгиободдаги Маданият саройлари, Кисловодскдаги “Ўзбекистон” санаторийси, Миллий либослар галереяси, “Ҳазрати Имом” мажмуаси, Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройи (Форум биноси) шулар жумласидан.
Ортиқ Файзуллаевнинг асарлари Россия, Япония, Франция, Германия, Польша, Туркия, Бельгия, Латвия, Швеция, Италия, Кипр, Австралия, ва бошқа мамлакатлардаги машҳур кўргазмаларга қўйилган. Ижодий ишлари Ўзбекистон Давлат санъат музейи, Ўзбекистон амалий санъат музейи, Ўзбекистон халқлари тарихи музейи, Москва ва Санкт-Петербург музейларида сақланади.
Янгиликлар лентаси
0