Путин фармони билан 3 нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигига қабул қилинди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишРоссийский паспорт. Иллюстративное фото
Российский паспорт. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2023
Oбуна бўлиш
Фармонга кўра, 34 нафар мигрант Россия фуқаролигига қабул қилинди. Уларнинг 3 нафари Ўзбекистон ҳудудида туғилган.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин “Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилиш ва Россия Федерацияси фуқаролигидан чиқиш тўғрисида”ги фармонни имзолади, деб хабар қилди Мусофир/мигрант Telegram-канали РФ ҳукумат порталида эълон қилинган ҳужжатга асосан.
Фармон билан жами 34 кишига РФ фуқаролиги берилган.
Уларнинг орасида Тожикистон, Беларусь, Озарбайжон, Арманистон, Украина, Мўғулистон, Афғонистон, Франция ва АҚШда туғилган инсонлар бор.
Шу билан бирга, 8 кишининг РФ фуқаролигидан чиқиш талаби қаноатлантирилган.
Янгиликлар лентаси
0