Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Шойгу Украина катта йўқотишларга учраб, фаолликни сусайтирганини маълум қилди

© Sputnik / Пресс-служба Минобороны РФ / Медиабанкка ўтишСергей Шойгу, архив сурат
Сергей Шойгу, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2023
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозир душман қўшинларни қайта гуруҳлаш билан шуғулланмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Украина Қуролли кучлари (УҚК) жанговар ҳаракатларнинг сўнгги 16 куни ичида сезиларли йўқотишларга дуч келди, ҳозир душман қўшинларни қайта гуруҳлаш билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
“Сўнгги 16 кун ичида фаол жанговар ҳаракатларни ўтказгандан кейин, сезиларли йўқотишларга дучор бўлиб, душман фаолликни пасайтирди, ҳозир қайта гуруҳлаш билан шуғулланмоқда”, - деди Шойгу Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари иштирокидаги йиғилишда.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украина армияси 4 июндан буён муваффақиятсиз ҳужум қилишга уринаётганини хабар қилган эди. Ҳужум вақтида украинлар катта йўқотишларга дуч келишмоқда. Россия президенти Владимир Путин стратегик захираларни жалб қилишга қарамай, Украина ҳарбийлари муваффақиятсиз қарши ҳужум қилишга уринаётганини қайд этган.
Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2023
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин: Украина армияси унинг Россия ҚКга қарши имконияти йўқлигини тушунади
Янгиликлар лентаси
0