Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

© Sputnik / Виталий БелоусовИссиқкўл, архив сурат
Иссиқкўл, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2023
Oбуна бўлиш
Тошкент-Иссиқкўл йўналишидаги рейслар ҳафтасига бир марта – жума кунлари амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг “Centrum Air” авиакомпанияси Тошкент-Иссиқкўл йўналишида тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон.
Қирғизистоннинг “Манас” халқаро аэропорти матбуот хизмати хабарига кўра, бу йўналишдаги илк парвоз 14 июль куни амалга оширилади.
Тошкент-Иссиқкўл йўналишидаги рейслар ҳафтасига бир марта – жума кунлари амалга оширилади.
Аэропорт бу йўналишдаги рейсга боғлиқ саволлар юзасидан бевосита авиташувчига мурожаат қилишни тавсия қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь-май ойларида 1,6 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Ўзбекистонликлар 5 ой давомида сафар учун энг кўп Қирғизистон йўналишини (650,7 минг киши) танлашган.
"Centrum Air" – штаб-квартираси Тошкентда жойлашган, 2023 йил январь ойида йўловчи рейсларини амалга оширишга рухсат олган Ўзбекистоннинг лоукостер авиакомпаниясидир.
Янгиликлар лентаси
0