Ўзбек боксчилари Таиланддаги “Чемпионлар оқшоми”да иштирок этади

© НОК УзбекистанаХасанбой Дусматов
Хасанбой Дусматов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2023
Oбуна бўлиш
Жанглар 3 дақиқадан 5 раунд давом этади.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Жорий йилнинг 15 июль куни Таиланднинг Пхукет шаҳрида бокс бўйича “Чемпионлар оқшоми” турнири ташкил этилади. Ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар вакили ҳам рингга кўтарилади, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Шоу доирасида Олимпиада ва жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўсматов, жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва ЖЧ иштирокчиси, бир қатор халқаро турнирлар ғолиби Мужибилло Турсунов рингга кўтарилади.
Ўзбек боксчиларининг рақиблари:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) — Мартин Сальвадор Молина (Испания);
-63.5 кг: Мужибилло Турсунов (Ўзбекистон) — Хунарип Пиднуч (Таиланд);
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев (Ўзбекистон) — Дулат Бекбауов (Қозоғистон).
Жанглар 3 дақиқадан 5 раунд давом этади.
Маълумот учун, IBA томонидан бундай мусобақа 2022 йилнинг декабрь ойида ҳам ташкил этилган ва унда Баҳодир Жалолов ҳамда Саиджамшид Жафаров рингга кўтарилган.
Янгиликлар лентаси
0