Тожикистонда уюшган гуруҳ банк ходимини ўлдириб хорижга қочиб кетди

© SputnikАвтомобиль милиции, архивное фото
Автомобиль милиции, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2023
Oбуна бўлиш
Тожикистонда бир гуруҳ жиноятчилар банк бошқаруви раиси ўринбосари ўғирлаб кетишди ва ўлдишди. Милиция беш нафар жиноятчини қўлга олди.
ТОШКЕНТ, 7 июл – Sputnik. Тожикистон "Ориенбанк" бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Исматуллоев 23 июнь куни ўғирлаб кетилган эди. У эртаси куни жиноятчилар томонидан ўлдирилган, деб хабар берди жума куни мамлакат Бош прокуратураси. РИА Новости хабарига асосан.
“23 июнь куни кечқурун уйидан ўғирлаб кетилган Исматуллоев 24 июнга ўтар кечаси ўлдирилган”, — дейилади вазирлик хабарида. Бош прокуратура хабарига кўра, ўғирлаганлар Исматуллоевни қийноққа солган, жумладан, электрошокер ёрдамида ўлдиришган.
Тергов маълумотларига кўра, Тожикистон фуқароси Дилшод Саидмуродов Исматуллоевни ўғирлаш режасини 2022 йил март ойида тузган ва шу мақсадда 10 дан ортиқ кишидан иборат қуролли уюшган жиноий гуруҳ тузган. 23 июнь куни жиноий гуруҳ аъзолари Исматуллоевни “Ҳундаи Соната” автомашинасига мажбуран ўтқазиб, Душанбе шаҳри четидаги Варзоб туманига олиб борган ва у ерда қийноққа солинган ва кейин ўлдирган.
Жиноятни яшириш мақсадида ўлдирилган шахснинг жасади ва “Ҳюндаи Соната” автомашинаси Душанбе-Чаноқ автомобиль йўлининг 130-километрида Зарафшон дарёсига улоқтирилган.
Тергов маълумотларига кўра, шу куни жиноятчилардан икки нафари Россия Федерациясига, бири Туркияга, яна бири Рустам Ашуров эса Молдовага қочиб кетган. Рустам Ашуров Молдова давлат чегарасини кесиб ўтаётганда ҳибсга олиниши ва Тожикистонга экстрадиция қилинишидан қўрқиб, Кишинёв аэропорти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан бирининг қуролини тортиб олди, икки нафар хавфсизлик ходимини ўлдирди, шундан сўнг у 3 июль куни олган жароҳатларидан вафот этди.
Тожикистон Бош прокуратураси маълумотларига кўра, ушбу жиноий иш бўйича уюшган жиноий гуруҳнинг беш нафар аъзоси қўлга олинган. Хорижий давлатларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари билан биргаликда бошқа жиноятчиларни ушлаш ва жавобгарликка тортиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда, Исматуллоевнинг жасадини қидириш давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0