Кишинёв аэропортида қалбаки "ВНЖ" бўлган ўзбекистонлик аниқланди

© Sputnik / © Sputnik / Мирослав РотарьАэропорт Кишинева. Архивное фото
Аэропорт Кишинева. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2023
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Молдова Чегара полицияси Кишинёв халқаро аэропортида икки чет эл фуқароси аниқлангани, улардан бирида яшаш учун сохта гувоҳномаси борлиги, иккинчиси эса ноқонуний равишда қурол олиб чиқмоқчи бўлганини маълум қилди.

Биринчи ҳолатда гап 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳақида кетмоқда. Чет эллик фуқаро мамлакатга дўстини кўриш учун келганини маълум қилди. Текширувлардан сўнг чегарачилар гўёки Украина ҳукумати томонидан берилган яшаш учун рухсатномани аниқладилар. Дастлабки тергов жараёнида ҳужжатларда Ўзбекистон фуқаросининг Молдова Республикасига киришини рад этиш учун асос бўлган қалбакилаштириш белгилари борлиги аниқланди, — дейилган Чегара полицияси сайтида.

Анталияга учиб кетаётган 33 ёшли Украина фуқаросидан зарядловчи мосламаси бўлган тўппонча ва иккита СО2 баллони топилган.
Қуроллар олиб қўйилиб, ИИВ Жиноят-техник ва суд-тиббий экспертиза марказига юборилади. Экспертиза натижаларига кўра жиноятнинг ҳуқуқий квалификацияси тузилади, йўловчи эса жавобгарликка тортилади, — дейилади Чегара хизмати хабарида.
30 июнь куни Кишинёв аэропортида отишма содир бўлди. Йўловчилар эвакуация қилинди, парвозлар вақтинча қолдирилди. Отишма содир этган шахс мамлакатга киритилмаган Тожикистон фуқароси бўлган. У чегарачи ва аэропорт хавфсизлик ходимининг жонига қасд қилган. Тожикистон прокуратурасининг хабар беришича, отишма содир этган шахс одам ўғирлагани учун қидирувда бўлган 43 ёшли Рустам Ашуров бўлган. Қўлга олиниш жараёнида жиноятчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Молдова Бош вазири Дорин Речан Кишинёв аэропортида хавфсизлик чораларини кучайтиришга даъват қилди. Чегара хизмати раҳбари Росиан Василой хабарига кўра, Чегара полицияси ходимлари замонавий техника ва қуроллардан фойдаланган ҳолда террорчилик таҳдидига қарши курашишга ўргатилади.
Янгиликлар лентаси
0