Абдулла Арипов - биография

© Sputnik / © Sputnik / Дмитрий Астахов / / Перейти в фотобанкАбдулла Арипов, архив сурат
Абдулла Арипов, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2023
Oбуна бўлиш
Абдулла Арипов 2016 йил декабридан буён Ўзбекистон бош вазири сифатида ишлаб келмоқда.
Абдулла Ниғматович Арипов –Ўзбекистон Республикаси бош вазири, давлат арбоби. 1961 йил 24 май куни Тошкентда таваллуд топган. 1983 йил Тошкент электротехника алоқа институтини (ҳозирги Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети) муҳандис-телекоммуникация мутахассислиги бўйича тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди, доцент.
1983-1992 йилларда Тошкент телефон-телеграф станциясида электроника муҳандиси бўлиб ишлаган.
© FacebookАбдулла Арипов
Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2023
Абдулла Арипов
1992-1993 йилларда Алоқа вазирлигида бош мутахассис бўлган. “Ўзимпексалоқа” ташқи савдо компанияси директори ўринбосари лавозимида, Алоқа вазирлиги қурилиш-таъминот бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. 1995-1996-йилларда “ТашАфиналАЛ” қўшма корхонасига раҳбарлик қилган.
1996-1997-йилларда Алоқа вазирлигининг хусусийлаштириш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Алоқа вазирлиги тугатилгандан сўнг, Почта ва телекоммуникациялар агентлиги негизида ташкил этилган Бозор ўзгаришлари ва қимматли қоғозлар бошқармаси бошлиғи бўлган.
1997-2000 йилларда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори лавозимида ишлаган. 2000-2001 йилларда - Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, кейинчалик агентлик бош директори бўлган.
© пресс-службы Премьер-министра Республики УзбекистанАбдулла Арипов набираси билан овоз бермоқда
Премьер-министр Республики Узбекистан Абдулла Арипов проголосовал на референдуме. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2023
Абдулла Арипов набираси билан овоз бермоқда
2002 йил Арипов Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – Алоқа ва ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари комплекси раҳбари этиб тайинланган. Шу билан бирга, 2005-2009 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига раҳбарлик қилган.
2012 йил бош вазир ўринбосари, Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар мажмуасига раҳбарлик қилган. 2016-йил Арипов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар комплекси раҳбари этиб тайинланди.
2016 йил 14 декабрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси (парламенти) юқори ва қуйи палаталари депутатлари қўшма мажлисда Абдулла Ариповни бир овоздан бош вазир лавозимига тасдиқлади.
© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишАбдулла Арипов ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров
Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов (слева) и президент Киргизии Садыр Жапаров перед началом заседания Высшего Евразийского экономического совета (ВЕЭС) на саммите стран - участниц Евразийского экономического союза (ЕАЭС) в Бишкеке. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2023
Абдулла Арипов ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров
2020 йил 18 январь куни Ўзбекистон парламентига бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонган Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) сиёсий кенгаши Абдулла Арипов номзодини мамлакат бош вазири лавозимига таклиф қилди. 20 январь куни Ўзбекистон парламенти ҳар икки палатанинг қўшма мажлисида Абдулла Арипов номзодини мамлакат бош вазири лавозимига тасдиқлади.
2021 йил Шавкат Мирзиёев ўз фармони билан бош вазир Абдулла Ариповни 60 ёшга тўлиши муносабати билан “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотлади. Шунингдек, Арипов “Меҳнат шуҳрати”, Қозоғистоннинг II даражали “Дўстлик”, Тожикистоннинг II даражали "Исмоили Сомоний" ордени билан мукофотланган.
Оилали. Беш нафар қизи бор.
Янгиликлар лентаси
0