Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Ушбу сайлов жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди — президент

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти лавозимига киришиш маросими
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти лавозимига киришиш маросими - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев инаугурация давомида сўзлаган нутқида халқаро кузатувчиларнинг сайловдаги иштирокига ҳам тўхталиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Сайловда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеяси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилотидан ҳам кузатувчилар иштирок этди. Буларнинг барчаси ушбу сайлов жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотганини кўрсатади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев инаугурация давомида маълум қилди.
Давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев инаугурация давомида сўзлаган нутқида халқаро кузатувчиларнинг сайловдаги иштирокига ҳам тўхталиб ўтди.
Сайловда 15 та халқаро ташкилотдан 466 нафар, 47 та хорижий давлатдан 331 нафар вакил халқаро кузатувчи сифатида қатнашди.

"Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеяси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилотидан ҳам кузатувчилар иштирок этди. Буларнинг барчаси ушбу сайлов жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотганини кўрсатади. Маҳаллий ва хорижий кузатувчилар сайлов миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган халқаро тамойиллар асосида, эркин ва демократик, соғлом рақобат ва сиёсий кураш муҳитида, очиқлик ва шаффофлик руҳида ўтганини эътироф этдилар", деди президент.

Эслатиб ўтамиз, 9 июль куни муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтди. Унда сайловчиларнинг 87,05 фоиз овозини олган Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонди. Президент сайловида сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 15,6 миллиондан зиёди ёки қарийб 80 фоизи қатнашди.
Янгиликлар лентаси
0