Сергей Шойгуни Шимолий Кореяда қандай кутиб олишди — видео

Oбуна бўлиш
КХДР Россияни умумий чегара ва бой ҳамкорлик тарихи боғлаб туради — Шойгу.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу мудофаа вазирлиги делегацияси билан 26 июль куни КХДРга келди.
Сунан аэропортида Россия мудофаа вазирини КХДР мудофаа вазири, армия генерали Кан Сун Нам кутиб олди ва Корея халқ армияси фахрий қоровул ротти иштирокида тантанали маросим бўлиб ўтди.
Ташриф давомида Сергей Шойгу Пхеньяндаги Озод этиш монументига гулчамбар қўйди. Шундан сўнг Россия ва Шимолий Корея мудофаа вазирларининг музокаралари бўлиб ўтди.
“Корея Халқ Демократик Республикаси Россиянинг муҳим ҳамкори бўлиб, бизни умумий чегара ва бой ҳамкорлик тарихи боғлаб туради”, — деди Россия ҳарбий бошқармаси бошлиғи.
Маълумот учун, Россия Мудофаа вазирининг КХДРга ташрифи Корея халқининг Ватан озодлик урушидаги ғалабасининг 70 йиллигини нишонлаш кунларида бўлиб ўтмоқда. 1950-1953 йиллардаги қонли жангларда. Ким Ир Сен қўмондонлиги остидаги Корея халқ армияси (КПА) кучли ва шафқатсиз душман устидан тарихий ғалабага эришган эди.
Янгиликлар лентаси
0