Безорилик қилган мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш керак — эксперт

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМосква вилоятидаги миграция маркази олдидаги навбат
Москва вилоятидаги миграция маркази олдидаги навбат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2023
Oбуна бўлиш
Кирилл Кабанов: 70% мигрантлар давлат томонидан назорат қилинмайди.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Президент ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси Кирилл Кабанов “Парламентская газета”га берган интервюсида Россияга келган мигрантлар устидан назоратни кучайтириш зарурлиги ҳақида гапирди.
Мутахассис мигрантлар томонидан содир этилаётган жиноятлар сонининг ортиб бораётганини миграция оқимининг кучайиши билан боғлади.
Бундан ташқари, унинг фикрича, мигрантлар мамлакатдан чиқариб юборилиши керак бўлган ҳуқуқбузарликлар рўйхатини кенгайтириш керак.

"Ҳатто майда безорилик учун ҳам уларни камида йигирма йилга қайтиш ҳуқуқисиз мамлакатдан чиқариб юбориш керак", — деди Кабанов.

ИИВ маълумотларига кўра, сўнгги олти ойда Россияда 7 миллион 455 минг 100 киши, ўтган йили 16 миллион 870 минг 94 киши, 2021 йилда 13 миллион 392 минг 897 киши миграция рўйхатидан ўтган.
Биргина 2023-йилнинг биринчи чорагида Тергов қўмитаси мигрантлар томонидан содир этилган жиноятлар бўйича 550 дан ортиқ жиноий иш қўзғатди.
Янгиликлар лентаси
0