“Спорт шифокори” ва “Спорт диетологияси” магистратура мутахассисликлари жорий этилади

© Unsplash/Online MarketingМедицинский сотрудник. Иллюстративное фото
Медицинский сотрудник. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2023
Oбуна бўлиш
Тошкент тиббиёт академияси жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун спорт шифокори ва спорт диетологи мутахассисларини тайёрлаш бўйича бош олий таълим муассасаси бўлади.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. “Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун тиббиёт кадрларини тайёрлаш ҳамда спортчиларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Қарор билан Тошкент тиббиёт академияси жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун спорт шифокори ва спорт диетологи мутахассисларини тайёрлаш бўйича бош олий таълим муассасаси ҳисобланиши белгиланди.
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясида “Спорт шифокори” ва “Спорт диетологияси (овқатланиш илми)” бўйича магистратура мутахассисликлари жорий этилади.
Тошкент фармацевтика институтида “Экспериментал ва спорт фармакологияси” магистратура мутахассислиги бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари икки бараварга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0