Шойгунинг Шимолий Кореяга ташрифи АҚШни қўрқитиб юборди: бунинг 10 та сабаби бор

© Sputnik / Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишВизит министра обороны РФ С. Шойгу в КНДР.
Визит министра обороны РФ С. Шойгу в КНДР. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2023
Oбуна бўлиш
КХДРдан Россияга қурол етказиб бериш ғояси АҚШни жуда қўрқитмоқда ва бунинг камида 10 та сабаби бор.
Маълумки, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу бир неча кун олдин Шимолий Кореяга ташриф буюрган эди. У ерда Россия вазини Кореяда ишлаб чиқилган энг янги қуроллар намуналари билан танишди ҳамда Корея инқилобининг 70 йиллик юбилейи тантаналарида иштирок этди.
Лекин Вашингтонинг ушбу ташрифга муносабати жуда ғалати бўлди. Дастлаб Энтони Блинкен истеҳзо ва туҳмат аралаш “Россия қурол топишга астойдил ҳаракат қилмоқда” деган бўлса, ҳозир АҚШ ҳақиқатдан хавотирга тушган кўринади. Ва ҳатто Пхеньянга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга ҳам тайёр.
АҚШнинг БМТдаги элчиси "Агар Пхеньян ўз чегараларини очса, Қўшма Штатлар КХДР халқига зарур инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишга тайёр", деди. Ажойиб баёнот - айниқса америкаликларнинг дастлабки реакцияси нуқтаи назаридан.
КХДРга келсак, нима учун биз ниманидир излашимиз керак? Агар бизга керак бўлса корейсларнинг ўзлари кўрсатиб, батафсил экскурсия ўтказишади. Улар ўзларининг ҳарбий-саноат мажмуасининг муваффақиятларини намойиш этишни жуда яхши кўрадилар, лекин фақат рус ёки хитойлик ўртоқлари олдида.
Америкаликлар бизга ҳасад қилишаётганга ўхшайди - лекин йўқ, улар бизга ҳасад қилишмайди. Улар даҳшатга тушишади. КХДРдан Россияга қурол етказиб бериш ғояси уларни жуда қўрқитмоқда ва бунинг учун камида 10та сабаби бор.
Биринчи сабаб. НАТО қурол захиралари тугаб бораётган вақтда Шимолий Корея жуда катта ҳарбий захирага эга ва уни мустақил тўлдириши имкониятлари мавжуд. Мунтазам қўшинлари сони бўйича КХДР армияси Хитой, Ҳиндистон ва Қўшма Штатлардан кейин 4-ўринда туради. Қўшинлар сони ҳатто Россияникидан кўп.
Шимолий Кореяда халқ ишончига таянган ҳарбий куч - бу давлатнинг устунларидан бири. Яна бир устун - суверенитет ва ёпиқ циклда мамлакат ҳаётни қўллаб-қувватлаш. Бу истеъмол товарлари ва ҳатто озиқ-овқат нуқтаи назаридан унчалик яхши эмас, албатта, аммо армия ва умуман мудофаа эҳтиёжлари учун жуда яхши. Улар армия учун ҳеч нарсани аямайдилар - ва бу йўлда кўп нарсага эришдилар.
Айрим экспертларнинг КХДРни “банан республикаси”нинг ўзига хос тури сифатида қабул қилишлари нотўғри: “банан республикалари” сунъий йўлдошларни учирмайди, ядровий сув ости кемаларига эга эмас ва баллистик ракеталар ишлаб чиқармайди.
Содда қилиб айтганда, КХДРнинг потенциал захиралари катта - ва у вайронагарчилик уруши характерини олган Украинадаги қарама-қаршилик тарихида муҳим роль ўйнаши мумкин.
Иккинчи сабаб. Шимолий Корея бу можарода Россиянинг сўзсиз иттифоқчиси ҳисобланади. Шимолий Корея ҳукумати аъзоси, партиянинг таниқли мафкурачиси, Ким Чен Иннинг шахсий вакили ва энг муҳими, ўз синглиси Ким Ё Чон: “Биз Россия билан бир окопдамиз”, деди.

Пхеньян, албатта, бизнинг ягона иттифоқчимиз эмас, лекин бошқа иттифоқчилар буни ҳозирча яққол эълон қилишмаган. Яъни агар Россия ҳақиқатан ҳам унга муҳтож бўлса, унда сайёрадаги энг йирик армиялардан бири унга албатта ёрдам беради. Ким ваъда берган.

Учинчи сабаб. Шимолий Корея ҳарбий-саноат мажмуасининг ўзига хос хусусияти - у совет илдизларига таянган. Снаряд калибрлари бўладими ёки бошқарув тизимларими. Америка расмийлари Россия армиясида снарядлар етишмаслигидан қанчалик умидвор эканликларини ҳисобга олсак, бу ҳолат уларни хафа қилиши керак.
Тўртинчи сабаб. Бир йил аввал Пхеньян, кейинчалик Россия Федерацияси таркибига кирган, ДХР ва ЛХР мустақиллигини расман тан олган ва расмийлаштирган эди. Бу, юридик жиҳатдан, Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатишнинг ҳуқуқий инфратузилмаси бўлади.
Шундай қилиб, агар НАТО давлатлари Украинага 1991 йилги чегаралар доирасида унинг ҳудудий яхлитлигини тан олиш баҳонасида қурол етказиб берса, КХДР Россиянинг 2022 йилги чегаралари доирасида ҳудудий яхлитлигини тан олганлиги сабабли можаро ҳудудига ўз қуролларини етказиб беришга ҳақли.
Бешинчи сабаб. Москва Пхеньянга ракета ёки ўқ-дорилар эвазига, таклиф қиладиган нарсаси бор. КХДР ўзининг ташқи савдо фаолиятида бартердан фойдаланишга одатланган ва тўлов воситаси сифатида жуда кўп нарсаларни – дон, металл, автомобилларни қабул қилади. Яъни унга қарши иқтисодий уруш олиб борилаётганига қарамай, Россия бой ва бой бўлади.
Олтинчи сабаб. Ушбу урушда Қўшма Штатлар КХДРга қарши ўзининг севимли воситаси - иккиламчи санкциялардан фойдалана олмайди, чунки Шимолий Кореяга қарши ҳатто бирламчи санкцияларнинг салоҳияти аллақачон тугаган. Чучхе иқтисодиёти, нима бўлишидан қатъи назар, Ғарбга боғлиқ эмас ва шунинг учун "жазолаш" мумкин эмас.
Еттинчи сабаб. АҚШ Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳарбий келишувга тўсқинлик қила олмайди, чунки бизнинг мамлакатларимиз бир-бири билан чегарадош. Бунинг учун улар Россия ёки Шимолий Корея (ядровий давлатлар) ҳудудига ракета ҳужумини бошлаши керак бўлади. Бу эса учинчи жаҳон бошланиши дегани.
Россия ва КХДРнининг ядровий салоҳияти ўнлаб йиллар давомида Американинг ҳарбий тажовузидан суғурта қилиб келади. Бу шундай давом этади.
Саккизинчи сабаб. АҚШ олдинги йилларда ишлатилган "аукцион усули"ни қўллаш имкониятига эга эмас - аввал вазиятни қиздириш, кейин эса савдо таъминоти эвазига кескинликни камайтириш. Бу тактика алоҳида мослашувчанлик ва чаққонликни талаб қилади. Вашингтоннинг бугунги маъмурияти ундай дипломатик ҳийлани жисмонан ўзлаштира олмайди: Блинкен ўзининг ўта ғоявий ва догматик муносабати туфайли, Байден шунчаки қарилиги туфайли.
Тўққизинчи сабаб. Москва ва Пхеньян ўртасида мудофаа иттифоқининг яратилиши Байден-Блинкен тандемининг шахсий муваффақиятсизлиги бўлади, чунки "Шимолий Корея муаммоси ва унинг ракета дастури" дастлаб ташқи сиёсатнинг асосий устувор йўналиши деб эълон қилинган эди. Аммо кейин махсус операция бошланди ва устуворликлар тўсатдан Россияга қарама-қаршиликка ўзгарди.
УҚКнинг қарши ҳужуми иш бермади. Россия снарядлари ҳам кутилганидек тугаб қолмади. "Шимолий Корея муаммоси" эса кутилмаган томонга бурилди ва атижада АҚШ белгилаган иккала устуворлик бўйича ҳам тўлиқ муваффақиятсизликка учради.
Ўнинчи сабаб. Вашингтон КХДР раҳбариятининг бошқа барча мулоҳазалардан устун бўлиши мумкин бўлган мотивацион мақсади Американи безовта қилиш эканлигини билади, чунки Шимолий Корея ўзини Қўшма Штатларга қарши халқаро қаршиликнинг бир қисми деб тушунади ва бу жараёнда уҳим роль ўйнашни хоҳлайди. Ким Ё Жунг айтганидек, “АҚШсиз дунё ҳозиргидан ёрқинроқ, хавфсизроқ ва тинчроқ бўлади”.
Россияда ҳам бундай фикрлар йўқ эмас. Аммо АҚШ душманимиз билан фаол ҳарбий ҳамкорликни меъёрга айлантиргани учун биз ундан қочишга маънавий мажбуриятимиз йўқ.
Янгиликлар лентаси
0