Абхазияда Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқаролари қидирувга берилди — фото

© Sputnik / Владислав ВодневПолиция машинаси, архив сурат
Полиция машинаси, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2023
Oбуна бўлиш
Жиноят якшанба куни кечқурун Сухумда содир бўлган.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Абхазияда қотилликда гумонланаётган Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг икки нафар фуқароси қидирилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Абхазия республика ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.
“Ўзбекистон фуқароси, 1992 йилда туғилган Саломов Отбек Ғуломон ўғли ва Озарбайжон фуқароси, 1998 йилда туғилган Ибрагимов Али Элхан оғли қидирилмоқда”, — дейилади хабарда.
Жиноят якшанба куни кечқурун Сухумда содир бўлган.
Қурбон репатриант, Абхазия ва Туркия фуқароси, 1967 йилда туғилган Хан-ипа Ридван Инхан-ипа.
Бу Сухумда икки ярим ой ичида содир этилган иккинчи жиноят. Ушбу жиноят қурбони Туркия фуқароси, қотил эса Озарбайжон фуқароси бўлган.
Янгиликлар лентаси
0