Тошкент вилоятида дарё ўртасида қолиб кетган икки йигит қутқарилди – видео

© МЧСТошкент вилоятида дарё ўртасида қолиб кетган икки йигит қутқарилди
Тошкент вилоятида дарё ўртасида қолиб кетган икки йигит қутқарилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2023
Oбуна бўлиш
Улар дарё сувининг сатҳи пастлигидан фойдаланиб, дарёнинг марказ қисмида балиқ овламоқчи бўлган.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Тошкент вилоятида дарё ўртасида қолиб кетган икки ўсмир йигитга ёрдам кўрсатилди, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 6 август куни соат 16:30 да Тошкент вилояти ФВБга Қорасув дарёсининг Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида икки ўсмир йигит қолиб кетгани ва уларга ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушган.
ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб борган. Аниқланишича, улар дарё сувининг сатҳи пастлигидан фойдаланиб, дарёнинг марказ қисмида балиқ овламоқчи бўлган. Бир оздан сўнг сув сатҳи кўтарилиб, оқим тезлашгани боис йигитлар қирғоққа чиқа олмаган.
Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида йигитлар соғ-саломат қирғоққа олиб чиқилган ва яқинларига топширилган.
Янгиликлар лентаси
0