Ўзбекистонда сабзавот етиштириш ҳажми 2,3 %га ошди — энг пешқадам вилоят қайси?

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишСабзавотлар, архив сурат.
Сабзавотлар, архив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2023
Oбуна бўлиш
Республика бўйича январь-июнь ойларида 3,3 млн тонна сабзавот етиштирилди.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистонда сабзавотлар етиштириш ҳажми 2,3 %га ошди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Шу йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 3,3 млн тонна сабзавотлар етиштирилган.
"Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 2,3 %га ошган", дейилади хабарда.
Сабзавотлар етиштириш бўйича ҳудудлар ўртасида пешқадамликни Сурхондарё вилояти эгаллади. Етиштирилган сабзавотлар умумий ҳажмининг қарийб учдан бир қисми Сурхондарё вилояти (17,7 %) ҳиссасига тўғри келган.
Шунингдек, юқори улуш Андижон (17,5 %), Фарғона (13,1 %) ва Тошкент (10,5 %) вилоятларида ҳам қайд этилган.
Умумий ҳажмдаги паст улуш Қорақалпоғистон республикаси (1,5 %) ва Жиззах вилоятида (1,9 %) кузатилди.
Самарқандда оғирлиги 2 килогача бўлган картошка етиштирилди — фото, видео
Энг фойдали сабзавотлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2023
Бу қизиқ
Ҳар куни истеъмол қилиш керак бўлган 10 та сабзавотни биласизми?
Янгиликлар лентаси
0